- 2019-08-28
21 май куни Чимкентда туғруқхона яқинида портлаш юз берди. Ҳукумат вакилларининг хабар беришича, портлашнинг дастлабки сабаби аптека биносида сақланаётган 2 тонна водород пероксидидир.
Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар, полиция ва ҳокимчилик ходимлари етиб келган. Улар туғруқхонадаги ҳомиладорлар, гўдаклар, маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш ишларида фаол иштирок этишган.
Портлаш туғруқхона олдидаги аптека биносида юз берган. Портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони учтага етди. Улар янги туғилган гўдак, туғруқхона қоровули ва ишчи.