- 2022-01-13
Тарк этилган бир уйни сотиб олиш ва шу ерда яшаш шарти билан Италиянинг Презичче шаҳарчасига кўчиб борганларга 30 минг евро (14 миллион 230 минг тенге) пул берилади. Тўққиз минг кишилик аҳолига эга бўлган шаҳарчага жойлашганларга солиқдан имтиёзлар берилиши ва фарзандли оилалар учун болаларига ҳадялар берилиши ҳам кўзда тутилган.
Италиянинг жануби-шарқида гўзаллиги билан машҳур Презиччи шаҳарчаси бу ерга кўчиб келганларга 30 минг евро бермоқчи. Шаҳарчага кўчиб келишни истаганлар тарк этилган тарихий уйларга жойлаштирилади.
Маҳаллий ҳокимият ажойиб ва санъат асари бўлган меъморчиликка эга бўлишига қарамай уйларнинг аста-секин бўшаб қолаётганидан ташвишга тушмоқда. Ҳокимият вакили Альфредо Палесе “Тарихий марказда бир қанча бўш уйлар бор. Бу ерларни янги эгалари билан гавжум кўришни истаймиз. Бу ерга кўчиб келиб, тарк этилган уйлардан бирини сотиб олишни истовчиларга 30 минг еврогача моддий ёрдам берамиз” деди.
Тиниқ сувлари ва гавжум соҳиллари билан машҳур Санта-Мария-ди-Леуканинг яқинида жойлашган шаҳарчада уйларнинг нархи ўртача 25 минг евро атрофида.
Ҳокимият тарафидан бериладиган моддий ёрдамдан фойдалана олиш учун 1991 йилдан олдин қурилган уйлардан бирини сотиб олиш ва шу уйда яшаши керак.
Презичче биринчи тоифадаги зайтун ҳосилидан ишлаб чиқариладиган зайтун ёғи сабабли “яшил олтин шаҳри” деб ҳам номланади.