Грузияда илк бор аёл президент


  • 29 Ноябрь, 2018
  • 477

Грузияда ўтказилган президентлик сайловларида мустақил номзод Саломе Зурабишвили ғолиб бўлди. Зурабишвили деярли 60% овоз билан ўз рақибларидан ўзиб кетди. Унинг рақиби Григол Вашадзе 40%га яқин овоз тўплади. Сайловларда сайловчиларнинг ярмидан кўпи, яъни 56,23% одам иштирок этди.

Дастлаб Грузия президенти лавозимига 25 нафар номзод даъвогар эди. Биринчи турди 25 номзоддан ҳеч бири 50%дан юқори овоз тўплай олмагани учун иккинчи тур ўтказилди.


Бошқа мақолалар