- 2022-10-25
Польша мигрантлар ўтишига тўсиқ бўлиш учун Беларусь билан чегарасига темирдан девор қурилишини тамомлади. Польша бош вазири Моравецкий темир деворни бориб кўздан кечирди.
Польшанинг мигрантларнинг ноқонуний киришига тўсиқ бўлиш учун қураётган темир девор қурилиши ниҳоясига етди.
Моравецкий берган интервьюсида Украинадаги урушнинг илк белгиси Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Польша чегарасига ҳужуми бўлганлигини айтди.
Польша ҳукумати январь ойида бошлаган деворнинг Россияга қарши курашнинг бир парчаси эканлигини таъкидлаган Моравецкий Беларусь билан чегарасига 5,5 метр баландликда 186 кмлик темир девор қулишини ниҳоясига етганлигини билдирди.
Моравецкий минглаб украиналик мигрантларга эшикларини очганлигини ёдга олиб “Сиёсий жиҳатдан олдинни кўра олишимиз сабабли бугун Украинага ёрдам бера оламиз” деди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар эса христиан мигрантларни қабул қилганлиги ва мусулмон мигрантларни ўлкага киритмаганлиги учун ҳукуматга норозиликларини билдирмоқда.