Ошқозонидан чиққанлар шифокорларни ҳам ҳайратда қолдирди


  • 23 Май, 2025
  • 32

Эроннинг Элбурз вилояти, Кареж шаҳрида 60 ёшли беморнинг ошқозонидан 47 та металл болт чиқарилди. Доктор Муҳсин Ражабния бу ҳолатга оид баёнотида бундай ҳоллар жуда кам учрашини маълум қилди.

Ақл бовар қилмайдиган воқеа Эроннинг Элбурз вилоятидаги Кареж шаҳрида содир бўлди. Эроннинг расмий ахборот агентлиги IRNA хабарига кўра, Элбурз Тиббиёт Фанлари Университети ўқитувчиси доктор Муҳсин Ражабния бу ҳолат бўйича изоҳ берди.

Ражабниянинг айтишича, Кареж шаҳрида 60 ёшли бир беморнинг ошқозонидан 47 та металл болт олиб ташланган. У бу ҳолатни жуда кам учрайдиган ҳол сифатида баҳолади.

Ушбу болтлар беморнинг ошқозонидан жарроҳлик амалиётисиз, эндоскопик усулда олиб ташланганини айтган Ражабния, беморнинг умумий аҳволи яхши эканини ва тез орада шифохонадан чиқарилишини маълум қилди. Аммо мазкур бемор металл болтларни қандай қилиб ютиб юборгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.


Бошқа мақолалар