“Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами тақдимоти


  • 25 Ноябрь, 2022
  • 268

Бугун Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида “Туркий адабиёт дурдоналари” мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда давлат идоралари ва ташкилот мутасаддилари, ёзувчилар уюшмаси, маданият вазирлиги, фанлар академияси ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ушбу мажмуани жамлаш билан боғлиқ жараёнлар, бу борада олиб борилган илмий ва ижодий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

“Туркий адабиётлар дурдоналари” тўпламига умумтуркий адабиётлар қадимги даврлардан то XXI асрнинг шу кунларига қадар ёзилган сара намуналари, яъни Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, шунингдек, кузатувчи мамлакатлар – Туркманистон ва Венгрия давлатларининг атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилган.

Ушбу адабий хазина туркий тилли давлатлар орасида илк бор рўёбга чиқарилган йирик адабий лойиҳа ҳисобланади.

“Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами жами 1010 нафар муаллифни қамраб олган.

xabar.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар