- 2018-02-22
Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғда тупроқларини ишғолдан қутқариш учун олиб борган курашда 2 минг 823 нафар шаҳид берганини маълум қилди.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги 27 сентябрда бошланган ва 10 ноябрь куни Арманистон капитуляциясини имзолаши билан ниҳоясига етган урушдаги йўқотишларини эълон қилди.
Аввалроқ шаҳидлар сони 2 минг 802 та деб айтилганди, кейин баъзи маййитларнинг топилиши ва шахслари аниқланиши натижасида 2 минг 823 тага етди.
Шаҳидлардан шахси номаълум бўлган 50 дан ортиқ аскарнинг шахсини аниқлаш борасида ишлар борилаётгани айтилган баёнотда бедарак йўқолган 30 нафар аскарни қидирув ишлари ҳам давом этаётганлиги айтилди.
Вазирлик дафн этилган шаҳид аскарларнинг рўйхатини жамиятга маълум қилди.
Озарбайжон 27 сентябрда бошлаган операцияда 5 та шаҳар, 4 та посёлка ва 286 та қишлоқни ишғолдан озод қилди. Натижада Арманистон мағлубиятини тан олиб, ишғол остидаги Ағдам, Лочин ва Келбажер туманларини ҳам бўшатиб беришни зиммасига олган келишувни имзолаганди.