- 2017-11-30
Қозоғистоннинг ғарбида жойлашган Манғистау вилоятининг Ўзен нефть қазиб олиш жойида 39,9 миллион тонна заҳирага эга нефть қатламлари кашф этилганлиги маълум бўлди. Қўлга киритилган янги нефт заҳиралари билан бирга нефть заҳираси 8%га ортган.
Миллий нефть ва табиий газ ширкати “Қазмунайгаз”дан берилган баёнотда Ўзен нефть қазиб олиш конида 2017 йилдан буён разведка ишлари олиб борилганлиги айтилган.
Мутахассислар томонидан берилган интервьюда олиб борилган қидирув ишлари натижасида конда 368 метр квадратлик бир майдоннинг уч ўлчамли батафсил режаси чиқарилгани ва бунга кўра 39,9 миллион тонна нефть заҳирасига эга янги нефть кони кашф этилгани маълум қилинди.