Туркистонга LED- экранлар ўрнатилмоқда


  • 10 Октябрь, 2020
  • 457

Жами уч босқичда 215 та конструкция ўрнатилади.

Туркистон шаҳрини ривожлантириш доирасида вилоят марказида сайёҳлик-реклама ахборот инфраструктура лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади Туркистон инфраструктурасини ривожлантириш. Бугунги кунга келиб, лойиҳанинг биринчи босқичи ниҳоясига етиб, 400 миллион тенгелик 34 та реклама конструкцияси ўрнатилди.

Инфраструктура ва сайёҳликни ривожлантириш департаменти директори Баян Қаюпова: “Ўлкада аналоги йўқ LED экранли реклама экрани ўрнатилди. У 2019 йил охирида ўрнатилган эди. Сайёҳлик маршрутларини тегишли барча маълумотлар экранда намойиш этилмоқда. Маълумотлар доимо янгиланиб туради” деди.

Бундан ташқари, ушбу экранда футбол матчлари, машҳур боксёрлар жанги, спортчилар мусобақаси трансляция қилинади. Шаҳарликлар ва шаҳар меҳмонлари LED- экран орқали Туркистонда юз бераётган барча янгиликлардан бохабар бўлишади. 


Бошқа мақолалар