- 2020-03-12
Бундан 30 йил муқаддам туркий олам давлатлари умумий туркий алифбони тасдиқлаган эди. Қозоғистон ҳам ўз навбатида ўлкасининг лотин ҳарфларига асосланган ўз алифбосини тузиб чиқди. Ҳозирги вақтда ўлкада ушбу алифбонинг қабул қилиниши муҳокама этилмоқда.
Умумий туркий алифбо 1991 йили Истанбулда ўтказилган Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Туркиянинг олим ҳамда адабиётшунослари йиғилишида қабул қилинган эди. Ушбу алифбо барча туркий халқларнинг ёзувини бирлаштириш ва бир-бирини осон тушуниш учун ишлаб чиқилган эди.
Тилшунослик институти профессори Қуралай Кудериновага кўра, умумтуркий алифбо лотин графикасига асосланиб ишлаб чиқилган.
Кудеринова Қозоғистоннинг янги лотин алифбоси умумтуркий алифбога асосланган ҳолда ишлаб чиқилганлигини таъкидлади. Профессорнинг сўзларига кўра, алифбо ҳозирда тўлиқ ишлаб чиқилган, энди уни фақат давлат даражасида тасдиқлаш қолган.
Тилшунослик институтида умутуркий алифбода 34 та белги, янги Қозоғистон лотин алифбосида эса 31 та белги бор.
Кудеринова “Фақатгина 3 та ҳарф фарқ қилади, яъни ўхшашлик 91%. Бу жуда катта кўрсаткич. Таққослаш учун Озарбайжонда 2 та ҳарф, Туркманистонда 8 та ҳарф, Ўзбекистонда 10 та ҳарф фарқ қилади. Ўзбеклар ва туркманлар умутуркий алифбодан анча четлашиб кетган. Лотин графикасига ўтишни истовчи туркий давлатлар учун энг оқилона йўл бу умумтуркий алифбодаги белгилардан фойдаланишдир” деди.