Россия Туркманистон газидан воз кечиб, Ўзбекистонга йўналди


  • 5 Январь, 2016
  • 1287

Россиянинг “Газпром” ширкати директори Алексей Миллер Ўзбекистондан олинадиган табиий газ миқдорини орттиришини маълум қилди.

Душанба куни “Газпром”нинг экспорт фаолиятини олиб борадиган “Газпром экспорт” ширкати Туркманистоннинг “Туркмангаз” ширкатига мактуб юбориб, табиий газ олишни тўхтатишини маълум қилган эди. Бунинг ортидан матбуотда Россиянинг 2016 йили Ўзбекистондан оладиган табиий газ миқдорини орттириши ҳақидаги хабар ўрин олди. Бу борада журналистларнинг саволларига жавоб берган Миллер хабарни тасдиқлади.

“Туркмангаз” ширкатидан берилган хабарга кўра, “Газпром” халқаро бозордаги табиий газ нархлари, иқтисодий ва молиявий сабаблар туфайли табиий газ олишдан воз кечганди.

Бошқа тарафдан Росия матбуотида чиққан хабарларга кўра эса “Газпром” ва “Туркмангаз” нарх борасида келиша олишмаган. 2015 йилнинг ўрталарида “Туркмангаз” “Газпром”нинг йил бошидан эътиборан олган табиий газ учун тўловни амалга оширмаганлигини айтганди. Россия эса нархларни янгидан кўриб чиқиш учун Стокгольм халқаро судига мурожаат қилганди.

2008 йилгача Россия Туркманистоннинг энг йирик газ харидори эди. Россия Туркманистондан йилига 50 миллиард кубометр табиий газ олиб, бу кўрсаткич йилига 10 миллард кубометргача тушиб кетганди. 2015 йили эса Россия Туркманистондан йилига 4 миллиард кубометр табиий газ олди. 


Бошқа мақолалар