“АҚШдан ўч оламиз!”


  • 4 Январь, 2020
  • 498

Эрон миллий хавфсизлик кенгаши генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими сабабли ўтказилган фавқулодда йиғилиш қарорини эълон қилди.

Эрон миллий хавфсизлик кенгаши, инқилоб муҳофизлари Қудус кучи қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлими сабабли ўтказган йиғилиш қарорини маълум қилди. Эълон қилинган қарорда АҚШнинг генерал Сулаймонийнинг айбланувчиси эканлиги ва бутун жавобгарликнинг АҚШга оид эканлиги қайд этилиб “АҚШ Қосим Сулаймонийни ўлдириб, Ўрта Шарқда улкан стратегик хато қилди ва бу хатосининг ҳисобини тўламасдан қутула олмайди” дейилди.

Бундан ташқари қарорда АҚШни кескин интиқом кутаётганлиги таъкидланиб, “АҚШга мос жой ва вақтда керакли жавоб берилади. АҚШнинг ушбу жиноятидан хурсанд бўлганлар ҳам билсинки, Эрон ислом республикаси янада кучлироқ қаршилик кўрсатишда давом этади” деб баёнот берилди.

Эслатиб ўтамиз, 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропортига келган автомобиллар колоннаси АҚШ ҳарбийлари томонидан бомбаланган. Бомбардимон оқибатида Эроннинг машҳур генерали Қосим Сулаймоний ва 10 га яқин эронлик юқори мансабли ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Эронда бу муносабат билан 3 кунлик мотам элон қилинди.


Бошқа мақолалар