Сунъий кўл қурилиши бу йил битади


  • 24 Январь, 2023
  • 161

Туркистондаги дендрарий ўлкадаги ноёб дам олиш масканларидан бирига айланади. 28 гектар майдонга эга паркда сунъий кўл қурилиши давом этмоқда. Кўлнинг умумий майдони 12,7 гектар. Кўл ўзига 6 миллион кубометр сув қабул қила олади.

Вилоят ҳокими дендрарийни кўздан кечириб, лойиҳа амалга ошишини назорат қилди.

Дархан Сатибалди “Дендрарийда одамлар тоза ҳавода сайр қилиши ва дам олиши учун барча шароитлар қилиниши керак. Кўл қурилишини сифатли ва ўз вақтида тугатилиши лозим. Ҳар бир объект қурилиши назорат остида” деди.

Сунъий кўл ёнида пиёдалар ўтиш кўприги ўрнатилди. Маъмурий бино ва иккита фаст-фуд ҳудудлари учун ғишт териш давом этмоқда. 


Бошқа мақолалар