“Вагнер” халқаро жиноий гуруҳ деб эълон қилинди


  • 27 Январь, 2023
  • 217

Россияга қарши янги санкцияларини эълон қилган АҚШ Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси “Вагнер”ни ҳам расмий равишда “халқаро жиноий гуруҳ” деб эълон қилди.

Россия-Украина уруши бир йилга яқинлашиб қолган бир вақтда АҚШдан урушнинг боришини ўзгартириб юборадиган критик қарор келди. Украинага танк билан ёрдам бераётган АҚШ энди Россиянинг Украинага қарши жанг қилиш миқёсини камайтириш мақсадида Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси "Вагнер"ни расман халқаро жиноий гуруҳ деб эълон қилди.

АҚШ молия вазирлиги томонидан берилган баёнотда “Вагнер”нинг Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаганлигини ва дунё миқёсида Россияни қўллаб ҳарбий операцияларда иштирок этганлигига эътибор қаратилди.

Путиннинг Украинадаги урушни давом эттириш учун “Вагнер”га ишонишини билдирган вазирлик хусусий компаниянинг бундан ташқари Африкадаги ўлкалар ички ишига аралашганини, вазиятни беқарорлаштирганлигини, инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилганлигини ва ўлкаларнинг табиий манбаларини тортиб олганлигини маълум қилди.

Вазирлик “Вагнер” компанияси ва орасида унинг бошчиси Евгений Пригожин ҳам бўлган олти киши ҳамда 12 та ташкилотга санкция жорий этилганлигини билдирди. Ташқи ишлар вазирлиги бундан ташқари Россия армиясида хизмат қиладиган 531 кишига ҳам виза тақиқи қўйилганлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар