Қозоғистон олтин заҳирасини кўпайтирди


  • 7 Март, 2023
  • 616

Ўлканинг қимматбаҳо металл заҳираси бир ойда 3,9 тоннага ошиб, жами 355,6 тоннани ташкил этди.

Олтин заҳираси кўплиги бўйича рўйхатда Қозоғистон 15-ўринда жойлашган бўлиб, Португалия (382,6 тонна) ва Саудия Арабистон (323,1 тонна) орасида.

Рўйхат бошчилари мос равишда АҚШ (8,1 минг тонна), Германия (3,3 минг тонна), Италия (2,45 минг тонна), Франция (2,43 минг тонна) ва Россия (2,2 минг тонна) давлатларидир.

“Comex” биржасида олтиннинг бир троя унцияси (33,1 грамм) 1,85 минг доллар, “LBMA” да эса 1,84 минг долларни ташкил этади.

Қозоғистон миллий банк расмий сайтида олтиннинг грамми 25 минг тенгедан ошади.


Бошқа мақолалар