- 2020-07-14
Ўзбекистонда ўртача маош тахминан 166 АҚШ долларига тенг эканлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловнинг маълум қилишича, бу йилнинг сентябрь ойини ҳам эътиборга олганда ўлкадаги ўртача ойлик маош 1 миллион 346 ўзбек сўми (тахминан 166 АҚШ доллари) бўлган.
Бу рақам ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 14,3%га кўтарилган.
Баҳодир Бегалов ўлка иқтисодиёти билан боғлиқ бошқа рақамларни ҳам эълон қилди. Бегалов бу йилнинг сентябрь ойи эътибори билан 1,3 миллион ўзбек ватандоши хорижий давлатларда ишлаб келаётганини билдирди.
Ҳозирги кунда Самарқанд Ўзбекистоннинг аҳолиси энг кўп вилояти бўлиб келмоқда. Бу вилоятда шу онда 3,7 миллион аҳоли яшамоқда. Фарғони вилоятида эса 3,6 миллион, Қашқадарё вилоятида эса 3,1 миллион киши ҳаёт кечирмоқда.
Ўзбекистонда 3045 ҳамкор ва 2386 хорижий ширкат бўлиб, жами 5421 ширкат фаолият юритмоқда. Ўлкада Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия бош инвестиция киритувчи ўлкалар ҳисобланади.
Ўзбекистон экспортининг 14,3%ини энергия манбалари, 6,3%ини темир ва металлургия, 6,5%ини кимёвий маҳсулотлар, 6,5%ини озиқ-овқат ва мева-сабзавотлар, 3,4%ини пахта, 2,6%ини машина ва хом-ашё эканлиги маълум қилинди.