- 2014-09-27
Террор давлати Исроил аскарлари кеча хуфтон намозидан кейин масжиди Ақсога ҳужум уюштиришди. Масжидда аёллари ёш болаларга қарамай ибодат қилаётган мусулмонларга ҳужум қилган аскарлар ўнлаб кишиларни яралади. Қудусда бомдод намозидан кейин эса иккинчи босқин амалга оширилди.
Ҳар рамазон бўлганидек бу рамазон ойида ҳам мусулмонларга қарши зулмини орттирган ишғолчи Исроил давлати масжиди Ақсога босқин уюштирди.
Ишғолчи Исроил аскарлари масжид ичига кирмасин дея ибодат қилаётган ёш йигитлар эшиклар олдига баррикадалар қуриши телефон камераларига қайд этилди.
Масжидга кирган ўнлаб Исроил аскарлари аёл ва ёш болаларга қараб ўтирмай ибодат қилаётганларга ташланди. Муқаддас маконда бир нафари оғир жами 30 киши жароҳат олганлиги маълум бўлиб, 100 ортиқ одам ҳибсга олинган.
Масжиди Ақсога бугун бомдод намозидан кейин Исроил ҳарбийлари томонидан яна ҳужум уюштирилди. Исроил полициячилари масжиди Ақсода бомдод намозидан кейин такбир келтириб Исроилга норозиликларини билдирган гуруҳларга овоз бомбаси ва резина ўқлар билан ҳужум қилди. У ердагиларни резина таёқ билан калтаклади.