Христиан террористига умрбод қамоқ жазоси


  • 28 Августь, 2020
  • 376

Янги Зеландияда 2 та масжидга қурол билан ҳужум қилиб, 51 кишини шаҳид этган террорист Брентон Таррант умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Крайстчерч суди томонидан кўриб чиқилган иш бўйича судья Камерон Мандер террорист Таррант 51 та қотиллик, 40 та суиқасд жинояти ва терроризм билан айбланиб, муддатидан аввал озод этилмаслик шарти билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм чиқарди.

Террорист ўзига қўйилган барча айбларни тан олган.

Таррант 2019 йили 15 март жума куни Крайстчерч шаҳридаги Нур ва Линвуд масжидларига автоматик қурол билан ҳужум қилиб, теракт уюштирганди.

Теракт натижасида 51 киши ҳалок бўлиб, 49 киши тан жароҳати олганди.


Бошқа мақолалар