Саудия ҳажни бекор қилди


  • 24 Июнь, 2020
  • 348

Саудия Арабистон ҳукумати бу йилги ҳаж амалини бажариш учун ҳозирги вақтда ўлкада бўлган мусулмонларгагина рухсат берди. Саудия Арабистоннинг ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирлик хабарига кўра, ушбу қарор коронавирус пандемияси сабабли қабул қилинган.

Саудия араб ўлкалари ичида коронавирус билан хасталанганлар бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳозир ўлкада 161 мингдан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилган. Бир неча ҳафтадан бери мамлакатда суткасига хасталар сони уч мингдан камаймаяпти.

Мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Макка ҳудуди ҳозиргача очилмаган.

Вазирлик хабарида “Коронавирус пандемияси ва одамлар тўпланиши вақтида вируснинг хавфи туфайли ҳижрий 1441 йилги (милодий 2020) ҳаж одамлар соғлигини сақлаш мақсадида ҳозирда мамлакатда бўлган чекланган одамлар иштирокида ўтказилади” дейилган.

Саудия Арабистонда пандемия бошидан буён 1307 киши ўлди ва 105 мингдан ортиқ одам даволаниб чиқди.


Бошқа мақолалар