Малайзия бош вазири Байденни шарманда қилди


  • 21 Ноябрь, 2023
  • 139

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Германияда Ғазо ҳақида гаплари дунёда акс-садо беришда давом этмоқда. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида ўтказилган Осиё-Тинч океани иқтисодий форумида АҚШ президенти Джо Байденни жонли эфирда шарманда қилди.

Ишғолчи Исроил бир неча кунлардан бери Ғазони ўлим қамалида тутиб турибди. Бутун ҳарбий жиноятларни ишлаган Исроил гўдак, аёл демасдан юзлаб тинч аҳолини шаҳид этди. АҚШ президенти Джо Байденнинг қатлиом бўйича иккиюзламачи ҳаракатлари эса кўпчиликни ғазаблантирди.

Исроилнинг қатлиомларига ғарб ва АҚШ очиқча дастак берди. Айниқса АҚШ ҳар фурсатда Исроилнинг орқасида эканлигини таъкидлаб, минтақага кўплаб авиаташувчи кемалар жўнатди.

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида ўтказилган Осиё-Тинч океани иқтисодий форумида АҚШ президенти Джо Байденни кўзига тик қараб шарманда қилди.

Форумда иштирок этган Малайзия бош вазири ўз нутқи давомида Байденга қарата АҚШнинг иккиюзли президенти туфайли Ғазога нисбатан иккиюзламачи сиёсат юритилаётганини айтиб, уни шарманда қилди. Анвар Иброҳим Байденнинг кўзига тик қараб “Бизга Россиянинг Украинада қилаётган ишларини танқид қилинглар, деб айтяпсиз. Лекин сизлар эса Исроил қаршисида Ғазо ҳақида лом-мим демай ўтирибсиз” деди.


Бошқа мақолалар