Парижда иккинчи Эйфель


  • 5 Апрель, 2023
  • 96

Франциянинг пойтахти Парижда жойлашган ва ёнида расмга тушиш учунгина миллионлаб сайёҳлар келувчи Эйфель минорасидан 200 метр масофада ушбу миноранинг айниси қурилди.

Парижга Эйфель минорасини кўришга келган сайёҳлар қаршиларида икки дона Эйфель минорасини кўриб ҳайратга тушишди.

Таътилга Парижга келган сайёҳлар кўзларига ишонмади. Чунки донғи оламга тарқаган Эйфель минорасидан икки дона турарди. Янги қурилган минорага Эйфела деб ном берилди. Эйфела 1 апрель куни қурилиб, оригиналдан 10 баравар кичик бўлиб, 32 метр баландликда ва оғирлиги 23 тоннага тенг.

Эйфела минорасининг оёқ қисмига “Менинг исмим Эйфела. 2023 йил 1 апрель куни соат 05:25 да Парижда туғилдим. Бўйим 32 метр ва оғирлигим 23 тонна. Онам жуда хурсанд бўлди” деган лавҳа осиб қўйилди.

Ушбу миноранинг муаллифи Филипп Мэндрон бўлиб, минора 10 апрелгача намойиш этилади.


Бошқа мақолалар