Аргентинада президент фармонига қарши норозилик


  • 5 Март, 2024
  • 81

Аргентина президенти Хавиер Милей ҳукумати сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида Аргентина миллий хабар агентлиги “Телам”ни ёпишга қарор қилди. Юзлаб агентлик ходимлари норозилик учун кўчаларга чиқишди.

Президент матбуот котиби Мануэл Адорни “Ушбу қарорнинг чиқарилишида медиа ва нашр эркинлигига зарба берилгани ҳақидаги иддаолар асоссиз. Қўшимча қиладиган бошқа нарса йўқ. Президент Милейнинг сайлов кампаниясидаги ваъдаларидан бири эди ва бу татбиқ этилиши учун кўрсатма берилди” деб гапирди.

“Телам”нинг 24 миллион доллар зарар келтирганини маълум қилган Адорни ходимлар билан боғлиқ техник мавзуларнинг таҳлил қилинганлигини билдирди.

Аргентинада фаолият кўрсатаётган кўплаб медиа тамсилчиларининг бирга берган баёнотида ҳукуматнинг “Телам”ни ёпиш қарори сўз эркинлигига берилган зарба эканлиги айтилди.

1945 йили ташкил этилган давлатга тегишли “Телам”нинг 700 га яқин ходими борлиги маълум қилинди.


Бошқа мақолалар