- 2024-06-21
Франциянинг энг бой бизнесмени Арно бутун бойлигини Бельгия ҳисобларига ўтказишга муваффақ бўлди.
Президент Олланднинг “бойлар солиғи” татбиғидан қочган Франциянинг энг бой бизнесмени Бернар Арно Бельгиядан гражданлик (ватандошлик) ололмади, лекин барча бойлигини бу ўлкага ўтказиб олишга муваффақ бўлди. Бренд моллар ишлаб чиқарувчиси Кристиан Диор ва Луи Виттон маркаларининг соҳиби француз бизнесмени Бернар Арнонинг мол-мулкининг катта қисмини Бельгияга ўтказганлиги иддао этилди. Француз “Liberation” газетаси тарқатган хабарга кўра, Франциянинг энг бой бизнесмени унвонига соҳиб Бернард ширкатларининг келажагини кафолатлаш учун ўзига ва 5 нафар фарзандига тегишли бойликларини қўшни Бельгияга ўтказди.
Солиқ ҳақида янги қонун чиққандан кейин Бельгия ватандоши бўлиш учун ариза берганди.
Лекин Бельгия ҳукумати Бернар Арнонинг аризасига ҳозиргача ҳеч қандай ижобий жавоб бермади. Арно Америка иқтисодиёт журнали “Forbes”нинг рўйхатига кўра, дунёнинг энг бой тўртинчи одами унвонига эга.