Хитой тахтини бой бермоқда


  • 12 Апрель, 2023
  • 224

Аҳолиси кўплиги жиҳатидан дунёнинг энг кўп одамга эга ўлкалар ичида биринчи ўринни анча йиллардан буён Хитой эгаллаб келмоқда эди. Лекин йиллар ўтган сайин Хитой бу унвонини Ҳиндистонга аста-секинлик билан бой бермоқда. Ҳиндистон аҳолисининг апрель ойининг иккинчи ярмида 1 миллиард 423 миллион кишига етиши ва Хитойдан ўзиб кетиши кутилмоқда.

Дунё аҳолиси 8 миллиардга яқинлашиб келаётган бир вақтда кундан-кунга ортаётган одам сони янги-янги рекордларни ўрнатмоқда. 2019 йили маълумотларга кўра, дунёнинг энг аҳолиси кўп ўлкаси Хитой бўлиб, 1 миллиард, 339 миллион 618 минг 778 киши эди. Вақт ўтиши билан Хитойда қари аҳоли сони ортди ва хавотирларга сабаб бўлди. Энди мана шу хавотирлар ўринли чиқиб, Хитой энг аҳолиси кўп ўлка унвонини қўлдан бой берди.

Ҳиндистон аҳолиси Хитойни ортда қолдирилиши кутилмоқда. БМТ маълум қилган тахминларга кўра, Ҳиндистон апрель ойи охирида дунёнинг энг аҳолиси кўп ўлка номига сазовор бўлиб, Хитойдан ўзиб кетади.


Бошқа мақолалар