- 2021-12-20
Россия Федерал хавфсизлик бюроси (ФСБ) АҚШ элчихонасида ишлайдиган Америка ватандошини ҳибсга олди. Унинг Марказий разведка бошқармаси (CIA) учун жосуслик қилиш айби билан ҳибсга олингани маълум қилинди.
Рус разведка ходимини Америка учун хизмат қилишга даъват қилаётганда қўлга олинган агентнинг ёнидан русча ёзилган мактуб топилди. Россия нашрларида ўрин олган мактубда CIA агенти рус разведка ходимига дастлаб 100000 доллар, кейинчалик ҳар йили бир миллион доллардан пул тўлашни таклиф этган.
“Қийматли дўстим” деб бошланадиган мактубда қуйидаги ифодалар ўрин олган:
“Сизнинг профессионаллигингиздан қаттиқ таъсирландим, келажакда сиз билан ҳамкорлик қилишимиз бизни мамнун қилади. Сизнинг хавфдан холи бўлишингиз биз учун аҳамиятли. Шу сабабли сиз билан мана шу тариқа алоқага чиқишни маъқул қўрдик... Сизга тажриба ва ҳамкорлигингиз учун 100000 доллар таклиф қиляпмиз. Махсус саволларимизга жавоб берадиган бўлсангиз йиллик оладиган ҳақингиз бир миллион доллар бўлади. Баъзи маълумотлар учун қўшимча бонуслар ҳам бўлиши мумкин.”
Америкалик агент рус разведкачисига бирор интернет-кафеда ёки унинг wi-fiдан фойдаланиб янги e-mail почтаси очишини ва шу орқали алоқага чиқишни таклиф қилган. Таклифда янги бир компьютер сотиб олишни, уни нақд пулга сотиб олиши, почта очаётганда шахсий маълумотларни асло қўлланмасликни айтмоқда. Мактубда CIA агенти яқинда қўришишларини ва сотиб оладиган жиҳозларнинг пулини ҳам тўлашни таклиф қилган.
Россия АҚШлик дипломатни исталмаган одам деб эълон қилди
Россия Ташқи ишлари вазирлиги CIA учун агентлик қилаётганда қўлга олинган Райан Кристофер Фоглга “persona non grata” (исталмаган одам) деб эълон қилди ва энг қисқа муддатда ўлкани тарк этишини талаб килди.
ФСБда сўроқ қилинган Фоглнинг Америка элчихонасига топширилганлиги маълум қилинди.