- 2022-12-06
Террористик ташкилотларга дастак бераётган Германия охир-оқибат буни тан олди. Немис “Bild” газетаси 120 Германия ватандошининг YPG ва PKK сафларида жанг қилаётганини билдирди. Жосусларининг Туркияга қарши операцияларда ҳам қўли борлиги ҳақида лом-мим демади.
Немислар энди яширишдан воз кечишди. Европанинг қонхўр террор ташкилоти PKKга дастак берганлигини исботлаган Туркиянинг “Таквим” газетаси 2015 йил 27 августда Германия разведка хизмати BNDга қарашли 7 жосуснинг Қандилда эканлигини ёзганди. Террористларга бомба ясашдан шаҳар ичида жанг қилишгача таълим берган немислардан бири Дилсўз Баҳор код исми остида Кевин Иоахимнинг Туркия қуролли кучлари амалга оширган ҳаво ҳужумида ўлдирилганлиги маълум бўлганди.
7 немис жосусига қўмондонлик қилган Рустам Жудий код исмли немис Гунтер ҳам кейинчалик ўлдирилганди. Германиянинг PKK террористларига бераётган дастагини исботлаб берган бу маълумотлар ҳақида Германия тарафидан ҳеч қандай изоҳ берилмади. Лекин орадан ойлар ўтиб, немис газетаси “Bild” бу нопок алоқанинг тўғрилигини хабар берди. 120 нафар немис ватандошининг YPG ва PKK учун жанг қилаётганини ёзган газета уларнинг жосус эканлигини ҳамда Туркияга қарши амалга оширилган террористик ҳужумларда иштирокига кўз юмди. Газета немисларнинг кўнгилли сифатида PKK ёки YPG сафларига қўшилганлигини иддао этди. Сурия ва Ироқда қанча немиснинг ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида маълумот берилмади. Хабарда немис армиясида, кейинчалик француз армиясининг махсус отряди бўлган “Хоржий легион”да узоқ йиллар қўмондонлик қилган YPG сафида Рустам Жудий код исмли Гунтер Хелстен нинг 23 февралда Шадади шаҳри яқинида бир ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот) операцияси натижасида ўлдирилганлиги ҳам ёзилди. Гунтернинг PKK ичидаги 7 кишилик BND гуруҳининг қўмондони бўлганлиги маълум бўлди. Газета бошқа немисларнинг шахси ҳақида маълумот бермай PKK ва YPGнинг ижтимоий тармоқ аккаунтларидан сафларида ўнлаб немис ватандошлари борлиги ҳақида айтилмоқда. Улардан Ботан Рожава код исмли бир немиснинг “YPGга қўшилиб, орзуларимни амалга оширдим” сўзи немис нашрларида шов-шувга сабаб бўлганди.
YPG ва PKK ичида бўлган бошқа немислар террор ташкилотининг ижтимоий тармоқ аккаунтларидан жой олган.
23 февраль куни ўлдирилган Гунтер аввал немис армиясида зобит эди. Кейинчалик француз армиясининг “Хорижий легион”да қўмондон бўлди.