Месхети туркларига Турк ватандошлиги берилади


  • 17 Апрель, 2023
  • 120

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли дунё ахиска (месхет) турклари иттифоқининг ифторлик дастурида иштирок этди. Ифторликда нутқ сўзлаган Човушўғли ахиска туркларининг барчасига Туркия ватандошлиги берилишини маълум қилди.

Ташқи ишлари вазири “Ҳар борган жойимизда ахиска турклари билан бирга бўламиз. Ахиска туркларининг шароити кундан кунга яхшиланиб бораётганидан мамнунмиз. Яқинда юз берган зилзиладан кейин бутун дўстларимиз ва биродарларимиз сафарбар бўлишди. Биз ҳам ҳар қандай шартларда ахиска туркларининг ёнидамиз. Ҳар доим бирмиз, биргамиз. Биласизлар, сиёсатга келганимдан буён ахиска турклари менинг шахсий даъвом бўлди. Айни вақтда мендан ҳам ортиқ президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг даъвоси бўлди” деди.

Човушўғли сўзида давом этиб “Дунёнинг тўрт тарафидаги 600 минг ахискалик биродарларимизга эгалик қилишда давом этамиз. Пандемия даврида ҳам ёрдамларимизни юбордик. Украина-Россия урушида 6 минг ахиска туркини юртимизга олиб келдик. Туркиядаги барчасига ватандошлик берамиз. Дунёнинг қаерида биродарларимиз бўлса, улар билан алоқамиз кучли” деб гапирди.

Дунё ахиска турклари иттифоқи президенти Зиётдин Кассанов Туркияга ва турк миллатига кўп-кўп миннатдорчиликлар билдириб, Туркия давлатининг ёнида эканликларини айтди.


Бошқа мақолалар