- 2017-08-10
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш янги вазири Асқарбек Ертаев расман ҳукумат
аъзоларига таништирилди ва Конституцияга қўл қўйиб қасамёд қилди.
Янги вазирни ҳукумат аъзоларига бош вазир Ўлжас Бектенов таништирди. У Асқарбек Ертаевни табриклаб, янги лавозимида муваффақиятлар тилади.
Асқарбек Ертаев 1977 йилда Ақтўбеда туғилган. Жубанов номидаги Ақтўбе давлат университетини ҳамда “НУР” бошқарув, бизнес ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ақтўбе вилояти Муғалжар тумани ҳокими аппаратида мутахассис сифатида бошлаган. 2000–2014 йилларда банк соҳасида ишлаган. 2014 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш вазирлиги, сўнгра Миллий иқтисодиёт вазирлигида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
2021–2022 йилларда президент администрацияси Хавфсизлик кенгаши таҳлилий бўлимида сектор мудири бўлиб ишлаган. 2024 йил август ойида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. 2026 йил 27 январдан бошлаб Асқарбек Ертаев вазир лавозимига киришди.