Украинада ўрмонда оммавий қабристон топилди


  • 15 Июнь, 2022
  • 253

Украинада бир ўрмонда оммавий қабристон топилди. Қабрлар қазилганида бир неча жасаднинг қўллари орқага боғланган ҳолда эканлигини кўрилди.

Россиянинг Украина билан уруши тўртинчи ой давом этмоқда. Украинада бир ўрмонда одамни сескантирадиган манзарага дуч келдилар. Ишчилар ниқоб таққан ҳолда қабрни қазишни бошлашди.

Рус ҳарбийларининг март ойи охирида минтақадан чекилганидан кейин кўпи ўрмонда ва бошқа жойлардаги оммавий қабрларда 316 кишининг жасади топилди.

Оммавий қабр ҳарбий техника учун қазилган ҳандақнинг шундоқ орқасида жойлашган. Қабрдан етти нафар тинч аҳоли вакилининг жасади чиқди. Небитов жасадлардан иккисининг қўллари орқага қилиб боғланганлиги ва тизза ҳамда бошларига ўқ узилганлигини билдирди.

Киев вилояти полицияси бошлиғи Андрей Небитов бу ҳақда “Тиззаларга узилган ўқ бизга одамларнинг қийноққа солинганини кўрсатади. Қўллари орқага қилиб боғлангани эса уларнинг узоқ вақт асирда тутилганини ва душман улардан маълумот олишга уринганлигини билдиради” деди.


Бошқа мақолалар