Бразилия президенти кечирим сўрамайди


  • 20 Февраль, 2024
  • 82

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Ғазода юз бераётган воқеаларни геноцид деб атагани учун кечирим сўрамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда президентнинг халқаро ишлар бўйича махсус вакили Селсу Аморим хабар берди.

Селсу ўз баёнотида “Биз ҳамма вақт бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз ва иккита давлат қурилиши ғояси қўллаб-қувватлаганмиз. Лекин бу ерда кечирим сўрайдиган ҳеч нарса йўқ. Исроил ўзини ўзи чоҳга судрамоқда” деди.

Аввалроқ Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Бразилия президентини исталмаган киши (персона нон-грата) деб эълон қилганди. Вазир Лула да Силва ўзининг гаплари учун кечирим сўрамагунча Исроилда исталмаган киши бўлиб қолишини айтганди.

18 февраль куни Бразилия бошчиси Исроил армиясининг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини қаттиқ қоралаб, юз бераётганларни Гитлернинг ваҳшийликларига қиёслаганди.


Бошқа мақолалар