- 2024-04-23
Бирлашган араб амирликларининг ташкил этилишида иштирок этган Дубай амирлиги Ал-Айн ҳокими шайх Таҳнун бин Муҳаммад ал Наҳян оламдан ўтди. Ўлкада бу муносабат билан 7 кунлик мотам эълон қилиниб, байроқлар пастга туширилди.
Бирлашган араб амирликларининг хабар агентлиги “WAM” ўлка ташкил этилишида фаол иштирок этган Ал-Айн ҳокими шайх Таҳнун бин Муҳаммад ал Наҳян ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди.
Хабарда БАА давлат раҳбари шайх Халифа бин Заид ал Наҳян амакиси ва Ал-Айн ҳокими бўлган шайх Таҳнун бин Муҳаммад ал Наҳян ўлими муносабати билан “чуқур қайғуда эканлиги”айтилди. Шайхнинг ўлимидан кейин ўлкада байроқлар пастга туширилиб, 7 кунлик мотам эълон қилинди.
БААнинг 1971 йили ташкил этилиш вақтида шайх Таҳнун бин Муҳаммад ал Наҳян БАА асосчиси ал Наҳян билан бирга иш олиб боргани тилга олинди.