2017 йилда нечта осмонўпар бино қурилди?


  • 7 Январь, 2018
  • 735

2017 йили 200 метр ва ундан баланд бўлган 144 та осмонўпар бино қурилди. Бу биноларнинг 15 таси 300 метрдан ҳам баланд. Хўш, 2017 йили қайси ўлкада нечта осмонўпар бино қурилди?

Статистикага назар ташласак, 2017 йили 144 та осмонўпар бино қурилиб битказилди. Қуйида қайси давлатда нечта осмонўпар бино қурилганлиги тартиб билан берилган:

1. 2017 йили энг кўп осмонўпар бино Хитойда қурилиб, улар сони 76 тани ташкил қилади.

2. АҚШда эса 2017 йили 10 та баланд бино қурилди. Хитойдан ортда қолса ҳам бу кўрсаткич АҚШни иккинчи ўринга жойлаштирди.

3. Жанубий Корея 7 та осмонўпар бино билан учинчи ўринни эгаллади.

4. Канадада ўтган йил 5 та осмонўпар бино қурилди.

5. Индонезияда ҳам 2017 йили бундай бинолар сони 5 та бўлди.

6. Бирлашган араб амирликларида эса 4 та осмонўпар бино қурилиб, бешинчи ўринни эгаллади.

7. Шимолий Кореяда бу йил 4 та баланд бино қурилди.

8. Малайзия ҳам юқоридаги ўлкалар каби 4 та осмонўпар бино билан бешинчи ўринда турибди.

9. Туркия ҳам 4 та осмонўпар бино билан бешинчи ўринни юқоридаги ўлкалар билан бўлишмоқда.

10. Ҳиндистон билан Филиппинда 2017 йил 3 тадан осмон ўпар бино қурилиб, сўнгги ўринни эгаллашди.


Бошқа мақолалар