Россияда 23 минг йиллик ҳайкалча топилди


  • 21 Апрель, 2017
  • 930

“Спутник” хабарига кўра, археологлар тарафидан топилган 23 минг йиллик ҳайкалча мамонт тишидан ясалган “Венера” (Рим мифологиясида севги ва гўзаллик тангриси) ҳайкалчаси.

Бу ҳақда “Siberian Times”га интервью берган Москва археология инсттитути тош даври департаментидан доктор Константин Гаврилов “Ҳайкалда ҳайбатли аёл қиши тасвирланган, лекин узун ингичка оёқлари сабабли хушбичим кўринади. Оёқларининг бироз букилган бўлиши ҳам Рембрантнинг портретидаги Данаяни эслатади” деди.

Гаврилов бундан ташқари, ҳайкалча ҳосилдорликнинг рамзидек кўринса ҳам, ясалиши ер ишлари пайдо бўлишидан анча аввал бўлиши сабабли бунинг имконсизлигини ифода этиб “Ҳайкалча 23 минг йил аввал ясалган. Бундай ҳайкалчалар маросим ва ритуалларда ишлатилади” деди.


Бошқа мақолалар