- 2013-02-12
Ҳиндистоннинг пойтахти Деҳлида бир одам бир кечалик тўловини тўлаган беш юлдузли меҳмонхонада икки йил қолди. Буни орадан икки йил ўтганидан кейин билишган.
Деҳлида 2019 йил 30 майда бир кеча учун “Roseate House” номли беш юлдузли меҳмонхонага жойлашган ҳиндистонлик Анкуш Дутти у ердан 2021 йил 22 январда чиқиб кетган. Дутти 603 кеча учун 70 минг долларга яқин (тахминан 31 миллион тенге) тўлаши керак бўлади.
Полиция вакилининг берган хабарида “Меҳмонхона қоидаларига кўра, мижознинг меҳмонхонага қарзи 50 минг рупидан (700 доллар) ошадиган бўлса, меҳмонхона персонали мижозни бундан хабардор қилишлари шарт. Лекин бу қилинмаган” дейилган.
Меҳмонхона менеджерлари мижоз ва меҳмонхонанинг бир неча ходимлари устидан полицияга арз қилишган. Менеджерлар меҳмонхона ходимлари пора эвазига тўлов тизимига ёлғон ахборот киритганлигини тахмин қилишмоқда.