- 2021-10-28
Колумбия ташқи ишлар вазири Алваро Лейва Исроилнинг Колумбиядаги элчиси Гали Дагандан ўлкани тарк этишини талаб қилди. Лейва “Исроил элчисининг Колумбия президенти Густаво Петрога бўлган аҳмоқона кибри жуда уятли ҳолат. Камида узр сўраб, ўлкани тарк этиши шарт” деди.
Колумбия президенти Густаво Петронинг 9 октябрда ижтимоий тармоқ орқали Фаластин ҳақидаги хабари кўпчилик тарафидан бўлишилди. Исроил ҳужумлари сабабли ҳалок бўлган ёш болалар суратларини ижтимоий тармоқ орқали бўлишган Петро “Фаластинлик гўдакларнинг тинчгина ухлаши учун ягона йўл, исроиллик гўдакларнинг ҳузур-ҳаловатда ухлашидир. Исроиллик гўдакларнинг тинч ухлашининг ягона йўли эса, фаластинлик гўдакларнинг тинч ухлашидир” деб хабар қолдирди.
Исроил Петронинг Ғазога қилинаётган ҳужумлар бўйича берган баёнотидан кейин Колумбиянинг Тел-Авивдаги элчиси Маргарита Менжарезни ташқи ишлар вазирлигига чақиртирди.
Исроил ташқи ишлар вазири Эли Кохен берган ёзма баёнотда Менжарезга Петронинг “Исроилга қарши ва антисемитизм” баёнотлари учун безовталигини билдирилганлиги айтилган. Исроил Петронинг баёнотига норозилик сифатида Колумбияга бўлган ҳарбий экспортни тўхтатиб қўйди. Петро ҳам ўз навбатида Исроилга қарши чиқиб “Исроил билан ташқи алоқалар тўхтатилсин” деб кўрсатма берди.
Икки ўлка орасида зиддият ортаётган вақтда Колумбия ташқи ишлар вазири Алваро Лейва Исроил элчисини президентга “ҳурматсизлик” кўрсатди дея, ўлкани тарк этишини талаб қилди.