Европа ёнмокда


  • 3 Июль, 2023
  • 117

Франция полиция ходимининг 17 ёшли африкалик мигрант йигитни ўлдириши билан бошланган тартибсизликлар Европанинг бошқа ўлкаларига ҳам ёйилишни бошлади. Бельгияга ўтган тартибсизликлар энди Швейцарияда ҳам бошланди.

Хабарларга кўра, Францияда 17 ёшли Ноел полиция томонидан узилган ўқ билан 27 июнь куни ҳалок бўлди. Бунинг ортидан бошланган ва давом этаётган тартибсизликлар Бельгиядан кейин Швейцарияга ҳам ўтди.

Швейцария нашрларидаги хабарларда айтилишича, Ноел учун ташкил қилинган намойишлар кеча Швейцариянинг Лозан шаҳрида бош кўтарди.

Франциядаги намойишларни қўллаб-қувватлаш учун 100 нафар йигит тўпланган Лозанда бўлган намойишларда 7 киши ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганлар 15 билан 24 ёш оралиғида эканликлари қа йд этилди.

Полиция берган хабарларга кўра, намойишчилар Флон ва Женева кўчаларидаги дўконларнинг витриналари ва бир кутубхонанинг кириш эшигини синдирган.

Тартибсизликларни бостириш учун 50 га яқин полиция вазифалантирилиб, юзига ниқоб таққан йигитлар полицияга тош ва Молотов коктейли отишди.


Бошқа мақолалар