- 2018-04-13
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида юк поезди билан йўловчи поезд тўқнашиб кетиши натижасида катта ҳалокат юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатда 8 киши ҳалок бўлиб, 60 киши жароҳат олган.
Ҳалокат натижасида 3 та вагон издан чиқди ва 1 вагон тепловоз устига чиқиб кетди. Ҳодиса жойига кўплаб тез ёрдам ва қутқарувчи гуруҳлар етиб келди. Ҳалокат юк поезди машинистининг сигналларга эътиборсизлиги натижасида юзага келганлиги айтилмоқда.
Мутахассислар аварияга “инсон хатоси” сабаб бўлганлигини ва батафсил тергов ўтказилишини билдириб “Дастлабки суриштирувларга кўра, юк поездининг машинисти сигналга эътибор бермаганга ўхшайди”, деди.