- 2015-08-06
Баъзан овқатлангандан кейин худди томоғимизга бир нарса тиқилиб қолгандек туюлади. Бу томоғимизни озгина тирнаган балиқ қилтаноғи ёки ёпишиб қолган шафтоли пўсти бўлиши мумкин. Булар сув ичиш билан пастга тушиб кетади. Лекин томоғимизга бус-бутун саккизоёқ тиқилиб қолса нима қилишимиз керак?
Сингапурлик 55 ёшли эркак шифокорларга овқатланганидан кейин кўнгил айнишидан арз қилиб келди. Бемор ютинишга ҳам қаттиқ қийналарди.
Шифокорлар унинг томоғини текшириб, безовталигининг сабаби ҳалқумида тиқилиб қолган саккизоёқ молюскаси эканлигини билиб шокка тушишди.
Врачлар компьютер томографияси воситасида эркак ҳалқумида бир нарса туриб қолганини кўришди. Ошқозон-ичак йўлини труба орқали текшириш жараёнида қизилўнгач ва ошқозон чегарасида саккизоёқли молюскасининг туриб қолгани аниқланди.
Молюскани пастга тушириб юбориш ёки тортиб олиш ишлари муваффақиятсиз бўлганидан кейин молюскани нариги тарафидан тутиб, қисқичлар ёрдамида бемор томоғидан чиқариб олишди.
Бахтга кўра, бемор процедурани енгил ўтказиб, икки кундан кейин уйига жавоб берилди.
Шифокорларнинг сўзига кўра, қизилўнгачга озиқ моддалари туриб қолиши энг кўп учрайдиган ҳолатдир. Лекин 80-90% ҳолатда озиқ ҳеч қандай аралашувсиз ошқозонга тушиб кетади. 10-20% ҳолатда эндоскопик процедура, 1%ида жарроҳлик амалиёти татбиқ этилади.
Айниқса молюскали ҳолатлар жуда хавфли ҳисобланади. Бу биринчи ҳолат эмас. 2016 йили АҚШда икки ёшли болакай суши еганидан кейин томоғига саккизоёқ молюскаси тиқилиб қолган.