Қозоғистон Осиё ўйинларини якунлади


  • 9 Октябрь, 2023
  • 75

Қозоғистоннинг спорт делегацияси Осиё ўйинларини 10 олтин медал билан тамомлади.

Ушбу натижа қозоғистонлик спортчиларга 10 олтин, 22 кумуш ва 48 бронза медал билан 11-ўринни эгаллашга имкон берди.

Мусобақада биринчи ўринни Хитой (201-111-71), иккинчи ўринни Япония (52-67-69) учинчи ўринни Жанубий Корея (42-59-89) эгаллади.

Қозоғистон учун ушбу ёзги Осиё ўйинлари тарихидаги энг ёмон кўрсаткич бўлди. 2018 йили Инчхонда ўтказилган мусобақада қозоғистонликлар (15-17-44) тўққизинчи ўринни эгаллаганди. Дастлабки олтита мусобақада эса бешинчи ўриндан пастга тушмаганди.

Илк бешталикка Қозоғистон бу сафар жами медаллар сони билан кирди. Дастлабки тўрт ўринни мос ҳолда Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Ҳиндистон эгаллади.


Бошқа мақолалар