"Ордабаси" чемпион!


  • 24 Октябрь, 2023
  • 75

Чимкентнинг “Ордабаси” футбол клуби 2023 йил 22 октябрь куни ўз тарихида илк бор муддатидан аввал Қозоғистон чемпионига айланди.

Туркистон вилояти футбол жамоаси 25-турда матчида Қарағанданинг “Шахтёр” жамоаси билан учрашув ўтказди. “Ордабаси” чемпион бўлиши учун бир очко қўлга киритиши, яъни дуранг ўйнаши етарли эди.

Лекин майдон эгалари ҳеч қандай эҳтимолларга ўрин қолдирмай ғолиб бўлишни исташди.

Улар бу ниятларини ўйиннинг биринчи бўлимида амалга ошириб, “Шахтёр” жамоаси дарвозасига жавобсиз учта гол йўллашди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Лекин ўйин охиригача 3:1 натижа сақланиб қолди.

Шу тариқа “Ордабаси” жамоаси ўз тарихида илк бор Қозоғистон премьер лигасининг ғолибига айланди.


Бошқа мақолалар