Йилнинг футболчиси Франк Рибери


  • 30 Августь, 2013
  • 1034

Франция терма жамоасининг ва «Бавария» клубининг ярим ҳимоячиси Франк Рибери УЕФА танлови бўйича 2012/13 йилги мавсумда "Европанинг энг яхши футболчиси" деб топилди.

Франциялик моҳир футболчи Монакода ўтказилган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида журналистлар иштирокидаги он-лайн сўровномада ғолиб чиқди.

У «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан «Реал» етакчиси Криштиану Роналдуларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Ф. Рибери ўтган мавсумда Мюнхен клуби сафида Германия чемпиони ва кубоги савриндори ҳамда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди.


Бошқа мақолалар