Қитъалараро кубок ғолибини аниқланди


  • 18 Декабрь, 2025
  • 22

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби Қитъалараро кубок финалида Бразилиянинг "Фламенго" жамоасини мағлуб этди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Ҳали 9-дақиқадаёқ ярим ҳимоячи Фабиан Руис парижликларни олдинга олиб чиққанди, аммо ҳакам VAR кўринишидан сўнг голни бекор қилди.

Натижада томошабинлар илк киритилган тўпни 38-дақиқагача кутишларига тўғри келди: тўп кутилмаганда Хвича Кварацхелияга етиб борди ва у уни дарвозанинг бўш бурчагига йўллади.

Франция клуби сезиларли устунликка эга эди, аммо уни голларга айлантира олмади, 62-дақиқада эса Маркиньос, ҳакамлар фикрига кўра, жарима майдончасида Бразилия жамоаси ўйинчисини йиқитди ва ҳакам пенальти белгилади. Жоржиньо адашмади ва ҳисоб 1:1 кўринишига келди.

Қўшимча вақт ғолибни аниқлаб бермади ва ўйин пенальтилар сериясига ўтди. Бу ерда омад ПСЖ томонида бўлди — унинг ўйинчилари тўртта зарбадан фақат иккитасини голга айлантиришди, аммо парижликлар дарвозабони Матвей Сафонов бешта зарбадан тўрттасини қайтарди ва жамоасига ғалаба келтирди.

"ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ФИФА турнирида серия давомида кетма-кет тўртта пенальтини қайтарган футбол тарихидаги илк голкипер бўлди", деб таъкидлайди Championat нашри.

Эслатиб ўтамиз, Қитъалараро кубок — бу дунёнинг барча асосий клуб турнирлари: Чемпионлар лигаси, Либертадорес кубоги, Осиё Чемпионлар лигаси, шунингдек, КОНКАКАФ, Африка ва Океания минтақаларининг бош турнирлари ғолиблари учрашадиган мусобақадир.

ПСЖ автоматик равишда тўғридан-тўғри финалга йўл олди ва у ерда Бразилиянинг Либертадорес кубоги ғолиби билан курашди. "Фламенго" эса ўз навбатида финал йўлида Мексиканинг "Крус Асуль" ва Мисрнинг "Пирамидс" жамоаларини мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, "Пари Сен-Жермен" 2025 йилда ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва финалда Миланнинг "Интер" жамоасини 5:0 ҳисобида тор-мор этди.

Аввалроқ "Пари Сен-Жермен" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти соҳиби бўлган эди.

Жорий мавсумда Сафоновнинг рекордига ўхшаш жасоратни қозоғистонлик дарвозабон Темирлан Анарбеков ҳам амалга оширишга муваффақ бўлганди — у "Селтик"ка қарши серияда учта пенальтини қайтариб, Олмаотанинг "Қайрат" жамоасини Чемпионлар лигасининг умумий босқичига олиб чиққан эди.


Бошқа мақолалар