Алматида ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди


  • 30 Ноябрь, 2023
  • 103

Алматида жойлашган хостелда юз берган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди.

30 ноябрь саҳар соат 05:33 да ўт ўчирувчилар диспетчерига Алмати шаҳридаги Ади Шарипова кўчасидаги уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига биринчи бўлинма 7 дақиқадан кейин етиб келди. Уч қаватли турар жой биносининг ертўла қисми ёнаётган эди. Бинонинг ертўласи ва биринчи қавати хостелга айлантирилган эди.

Ёнғин соат 06:22 да бутунлай ўчирилди. Ёнғин жойини ўрганиш вақтида 13 кишининг жасади топилди. Улар ис газидан заҳарланишган эди.

Алмати шаҳрининг полиция департаменти ёнғинда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланганлигини маълум қилди.

Полиция департаменти “13 кишидан тўрт нафари хорижликлар. Икки нафари Россия ватандоши ва яна иккитаси Ўзбекистон ватандоши. Қолган тўққиз киши эса Қозоғистон ватандошларидир. Ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланган” деб хабар берди.

Хостелда ёнғин юз берган вақт жами 72 киши бўлган. Улардан 59 киши мустақил бинодан чиқишга муваффақ бўлган.

Ёнғин юзасидан сабабларини ўрганиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилди.


Бошқа мақолалар