- 2018-02-09
11 май куни Алмати шаҳридаги кучли ёмғирдан кейин бир қатор кўчалар ва ер ости ўтиш тунеллари сув остида қолди. Ал-Фаробий кўчасидаги ер ости ўтиш йўлаги бутунлай сувга тўлган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сув босган кўча ва тунелларнинг фото ва видеолар билан бўлишишди.
Алмати ҳокимиятида “Esentai Mall” савдо-кўнгилочар маркази олдидаги ер ости ўтиш йўлаги сувга тўлганлигини тасдиқлашди.
Алмати метрополитен матбуот хизматининг хабарига кўра, станцияларда сув босиш ҳолати кузатилмаган.