- 2021-12-20
PISA 2022 халқаро тадқиқот натижалари Қозоғистон учун ижобий ва салбий хулосаларга бой бўлди.
Бу ҳақда таълим соҳасида эксперт бўлган Мичиган университети докторанти Алия Бижанова сўз юритади.
“Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳисоботларига назар ташлаб, ўзимнинг кузатишимлар билан ўртоқлашмоқчиман:
Қозоғистон жами 81 та иштирокчилар ичида 46-ўринни эгаллаган. Ўтган йиллари биз 69 ва 79-ўринларда эдик. Рўйхатдаги бизнинг рейтингизмиз тест ўтказиш географияси кенгайганлиги ва бошқа давлатлар пандемия оқибатида таълимдаги йўқотишлар билан яхши шуғуллана олмаганлиги туфайли юқори бўлди. Бизнинг натижаларимиз:
математика - 425 балл (ИҲТТ ўлкалари бўйича ўртача - 472);
ўқиш - 386 (ИҲТТ ўлкалари бўйича ўртача - 476);
табиий-илмий блок - 423 (ИҲТТ ўлкалари бўйича ўртача - 485).
Бизнинг натижаларимиз Греция, Руминия, Мўғилистон, Панама, Малайзия ва Саудия Арабистон натижаларига тенг келади.
40 балл фарқи бу – 1 йиллик таълимга тенг. Ўқиш бўйича ИҲТТ ўлкаларидан биз 2 йил ортда қолмоқдамиз.
Бундан ташқари, Қозоғистоннинг вилоятлари орасида катта фарқ сақланиб қолмоқда. Масалан, Алмати ва Астана ўқувчиларининг математикадан натижаларини Туркистон вилояти ўқувчилари билан таққослаганда бир ярим йиллик таълим (64 балл), ўқишдан эса Қўстанай ва Туркистон вилоятлари орасидаги фарқ 2 йил (80 балл)га тенг.”