- 2022-02-26
Туркистон вилоятида спортнинг сув турлари бўйича мавсум ва пляж туризми бошланмоқда. Май ойида вилоят марказидаги янги канал ва “Туркистон” сайёҳлик-рекреацион марказига сув қуйилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев объектлар билан танишиб, қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Ҳоким “Туркистонда оқава сувлар муаммоси ҳал этилди. Эшкак эшишга мўлжалланган канал сув спорти ривожланишига туртки бўлади. Вилоятда эшкак эшиш бўйича кучли жамоа бор. Қозоғистон ёшлари маҳоратларини Туркистонда ошириб, халқаро мусобақаларда иштирок этади. Ушбу лойиҳага республика даражасида катта эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун сифатли ва замонавий талабларга жавоб бериши лозим” деди.
100 гектарга эга янги базада эшкак эшиш ва бошқа сув спорт турлари билан шуғулланиш мумкин бўлади. Профессионал спорт билан бир қаторда каналда қайиқда сайр қилиш, дам олиш мумкин. “Кенсай-Қўшқўрғон” сув омборидан сув юборилиши билан лойиҳа ўз фаолиятини бошлайди.
Туркистоннинг жазирама иссиқ иқлими пляж туризмини ривожлантиришга ҳам имкон беради. Авваллари шаҳар ҳудудида бир нечта сув ҳовузигина бўлиб, чўмиладиган жойлар етишмасди. Энди вилоят марказида янги сунъий кўл ва пляж бўлади.