- 2024-11-08
Европа иттифоқининг Грузияга номзодлик статусини бериши ўлкада катта қувонч билан кутиб олинди. Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили “Грузия бугундан эътиборан бир Европа давлатидир” деди.
ЕИ кенгаши раиси Шарль Мишель X ижтимоий тармоғи орқали Грузияга номзодлик статуси берилганлигини маълум қилди. Мишелнинг хабаридан кейин Грузия бош вазири Гарибашвили матбуот анжумани ўтказди.
Тбилисида ҳукумат биносида ЕИ кенгаши қарори ҳақида гапирган Гарибашвили Грузиянинг Европа иттифоқига номзод ўлка бўлганлигини таъкидлаб “Грузия бугундан эътиборан бир Европа давлатидир” деди.
Грузиянинг Европа иттифоқи билан интеграцияси йўлида ҳукумат сифатида айниқса 2012 йилдан бери кўплаб ишлар олиб борилганлигини ёдга олган Гарибашвили бу муваффақиятнинг Грузия халқига тегишли эканлигини гапирди.
Гарибашвили ЕИнинг қарорини қутлаш учун эртага халқни Тбилисидаги Мустақиллик майдонида ўтказиладиган байрам тадбирига таклиф қилди.
Грузияга номзодлик статуси берилиши билан бирга Украина ва Молдовага ҳам қўшилиш музокараларини бошлашга қарор берилди. Керакли аъзолик критерияларга етилган тақдирда Босния-Герцеговина билан ҳам музокаралар бошланиши маълум қилинди.