- 2024-03-07
Данияда бир полиция ходими суриялик қочқинлардан ёш қизалоққа қучоқ очди. У билан автобанда ўтириб ўйин ўйнади. Бу хабарнинг интернетда тарқалишидан кейин таъсирланган аёллардан полиция ходимига турмуш қуриш борасида таклифлар ёғилди.
Туркия давати 2 миллион сурияликни ўз бағрига олганда Европа буни фақатгина томоша қилиш билан чекланди. Урушдан қочиб, Ўрта ер денгизидан европага сузиб кетаётган кема ҳалокати туфайли жасади Бодрум соҳилига чиқиб қолган 3 ёшли Айлан Курдийнинг юракларни ўртовчи фотосурати бутун дунёни ларзага солди. Германия ва Австрия эмигрантлар учун ўз чегараларини очишга қарор қилди. Лекин чегараларда барибир сурияликларни хорлаш воқеалари ўрин олди. Эмигрантлар оқимини тўхтатиш мақсадида Германиядан қатновчи поезд рейсларини бекор қилган, паром ва автомобиль йўлларида текширишни орттирган Дания қароридан чекинди ва қочоқлар учун йўлларни очишга қарор берди. Дания-Германия чегарасидаги Падборг шаҳри яқинидаги автобандан юриб, Швецияга ўтишга уринган ироқлик ва суриялик эмигрантлар ҳайратланарли бир фотосурат эълон қилишди. Бу фотосуратнинг бош қаҳрамонлари даниялик полиция ходими ва суриялик эмигрантлардан ёш қизалоқ эди.
Даниялик полиция ходими Германия чегарасидан ўлкага кирган суриялик қизалоқ билан автобанда ўтириб ўйин ўйнади. Қизалоқнинг қувончи бутун дунёни титратиб юборди. Ҳеч қандай ўйинчоғи бўлмаса ҳам бир болакайни фақатгина севги ва табассумлари билан қувонтира олишни кўрсатган полиция ходими ижтимоий тармоқда мақтовларга сазовор бўлди.
Даниялик полиция ходимининг намунали муносабати бутун дунёнинг қалбини титратди, кўзлар ёшланди. Даниялик полиция ходимининг бу ҳатти-ҳаракати асосан аёлларнинг қалбини ўзига ром қилди. Бу полициячи бир онда бутун дунёга машҳур бўлди. Қочоқ қизалоқ билан ўйин ўйнаган полиция ходимига дунёнинг тўрт тарафидаги аёллардан турмуш қуриш ҳақида таклифлар ёғди. Аёллардан келган “Бундай полициячи учун мен ҳам чегараларни ошиб ўтишга тайёрман” деган хабарлар ҳаммани ҳайратда қолдирди.