Туркистон аэропорти инвесторга берилади


  • 21 Декабрь, 2023
  • 42

Ҳукумат йиғилишида транспорт вазири Марат Қарабаев Қозоғистон аэропортлари инфраструктурасини модернизациялаш лойиҳалари билан таништирди.

Келгуси йилнинг март ойида Чимкент аэропортида, май ойида Қизилўрда аэропортида ва июнь ойида Алмати аэропортида янги йўловчи терминаллари қурилиши ниҳоясига етади. Ушбу лойиҳаларда хусусий инвестициялар ҳажми 150 миллиард тенгедан ортиқ.

Лойиҳаларни амалга ошириш аэропортларнинг ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада орттиради. Алмати аэропортининг ўтказиш қобилияти 14 миллион йўловчига, Қизилўрда 2 миллион йўловчига, Чимкент эса 6 миллион йўловчига ошади. Бирлашган Араб амирликларидан келган инвестор пойтахт аэропортида учиш-қўниш йўлакчаларини ўз ҳисобидан таъмирлашни бошлайди.

Ақтўбе, Туркистон ва Қизилўрда аэропортлари бошқарувини ушбу соҳада тажрибага эга бўлган йирик инвесторларга топшириш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Ушбу ишларга жами 2,4 миллиард доллар хусусий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилган. 


Бошқа мақолалар