Сербияда тартибсизликлар


  • 25 Декабрь, 2023
  • 81

Якшанба куни кечқурун мухолифат вакиллари Сербияда ўтказилган парламент сайловлари натижасига норозилик билдириб, намойишга чиқишди. Улар шаҳар кенгаши биносини ўраб олиб, ичкарига бсотириб киришга уринишди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи спрей ва газ ишлатишга мажбур бўлди.

Сербия президенти Александр Вучич мамлакат аҳолисига экстерн мурожаат билан чиқди.

Вучич “Сербия ватандошлари, хавотир олманглар. Биз ўзимизнинг ватанимизни ва шаҳаримизни севамиз. Биз кимдир бизнинг уйимизни бузишига кўникмаганмиз” деди.

Унинг сўзларига кўра, намойишда 2490 киши иштирок этган. Баъзи вилоятларда “муваффақиятли революция”ни нишонлашга киришиб кетган.

Вучич “Бу ташқи геосиёсий кучларнинг таъсири. Улар ўлканинг мустақиллигини, суверенитетини ва барқарорлигини бузишмоқчи. Сербия озодлигини сақлаб қоламиз” деб таъкидлади.

Президент мурожаати вақтида мухолифат вакиллари шаҳар кенгашига бостириб киришга уринаётган эди.

Ярим кечасига яқин полиция Белграддаги намойишчиларни тарқатиб юбориб, шаҳар администрацияси олдидаги майдонни эгаллади ва бинони ўраб олди.


Бошқа мақолалар